Бугун 6 октябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Ўзбекистон ва Афғонистон Ҳайратон - Мозори Шариф темир йўлини таъмирлаш бўйича шартномани узайтирди

Ўзбекистон ва Афғонистон Ҳайратон - Мозори Шариф темир йўлини таъмирлаш бўйича шартномани узайтирди

Афғонистон темир йўллари бошқармаси «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти билан 75 километрлик Ҳайратон – Мозори Шариф темир йўл линиясини реконструкция қилиш бўйича шартномани олти ойга узайтирди, деб хабар бермоқда TOLOnews.

Шунингдек, Афғонистон Темир йўллари вазирлиги 2024 йилда Қандаҳор – Спин Булдак ва Андхой – Шеберган темир йўл лойиҳаларини амалга оширишни якунлаш ва Мозори Шариф – Харлачи темир йўли лойиҳасининг техник-иқтисодий асосларини тайёрлашни режалаштирганини маълум қилди.

LogiStan аввалроқ Ўзбекистон Афғонистондаги темир йўлни 50 фоизлик чегирма билан таъмирлашини ёзган эди.

Киритилди: 19:17 08.07.2024. Ўқилди: 943 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!