2023 йил 2 февраль куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири в.б. Бахтиёр Саидов Украинанинг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Микола Дорошенкони қабул қилди.
Турли соҳалардаги Ўзбекистон-Украина икки томонлама ҳамкорлигининг долзарб масалалари муҳокама қилинди.
Савдо-иқтисодий йўналишда алоқаларни жадаллаштириш бўйича қўшма чора-тадбирлар кўриш муҳимлиги қайд этилди.