Бугун 25 ноябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Ўзбекистон Туркманистонни мағлуб этди

A A A
Ўзбекистон Туркманистонни мағлуб этди

Хабарингиз бор, Вадим Абрамов мураббийлиги остидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2022 саралаш беллашувлари олдидан йиғин ташкил этмоқда. Ушбу йиғин доирасидаги дастлабки назорат ўйинида ҳамюртларимизга Туркманистон терма жамоаси рақиблик қилди.

Қўшни мамлакат терма жамоасининг талабига биноан ёпиқ тарзда ўтказилган учрашувда футболчиларимиз 2:1 ҳисобида зафар қучди. Терма жамоамиз сафида голларга Отабек Шукуров ва Одил Ҳамробековлар муаллифлик қилтшди.

Назорат учрашуви

Ўзбекистон 2-1 Туркманистон

Голлар: Отабек Шукуров, Одил Ҳамробеков.

Киритилди: 00:16 27.05.2021. Ўқилди: 5803 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар