Бугун, 13 январь куни БААда бўлиб ўтаётган Осиё Кубоги мусобақаси 2-турида Ўзбекистон терма жамоаси Туркманистонга қарши баҳс олиб боради.
ЎФА матбуот хизмати ўйиндан олдин терма жамоаларнинг ўзаро ўйинлар статистикасини тақдим этди.
Ўзбекистон терма жамоаси бугунга қадар Туркманистонга қарши 9 та ўйинда майдонга тушган. Шулардан 7 та ўйинда ғалаба қозонган, 1 та ўйинда дуранг қайд этилган ва 1 та учрашувда мағлубиятга учраган.
Туркманистон айни пайтда ФИФА рейтингида 127-ўринда бормоқда. ОФК рейтингида эса 25-поғонани эгаллаб турибди. Туркманистон Осиё Кубоги 2019 дан ўрин олган дастлабки учрашувда Японияга қарши баҳс олиб бориб, 3:2 ҳисобида мағлубиятга учради.