Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Ўзбекистон Туркиядан коронавирусни тез аниқлайдиган восита сотиб олди

Ўзбекистон Туркиядан коронавирусни тез аниқлайдиган восита сотиб олди

Ўзбекистон Туркиядан коронавирусни 2 соат ичида аниқлайдиган тест сотиб олди. Бу ҳақида Туркия соғлиқни сақлаш вазири Фахреттин Коджага асосланиб  Reuters агентлиги хабар қилмоқда.

Туркияда ишлаб чиқилган восита коронавирусни 2 соат ичида 99,6 % ишончлилик билан аниқлайди. Ушбу ташҳис воситаси ЖСТ стандартларига мувофиқ ишлаб чиқарилган.

Ўзбекистон ва Қирғизистон ана шундай воситалардан 10 минг донадан буюртма беришган. Тиббий воситаларни етказиб бериш яқин орада бошланади.

Буюртма қиймати ҳақида ҳеч нарса дейилмаган.

 

Киритилди: 06:00 16.02.2020. Ўқилди: 2540 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!