Бугун 17 ноябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Ўзбекистон — Россия: Ҳамкорлик алоқалари кенгаймоқда

A A A
Ўзбекистон — Россия: Ҳамкорлик алоқалари кенгаймоқда

Пойтахтимизда Ўзбекистон ва Россия ишбилармонлари бизнес форуми ташкил этилди.

Челябинск вилояти кунлари доирасида уюштирилган ушбу форумда икки мамлакатнинг иқтисодиёт, инвестиция, савдо-саноат, нефть-газ, тоғ-кон саноати, озиқ-овқат, кимё, енгил саноат, машинасозлик каби соҳалар учун масъул вазирлик ҳамда идоралар, йирик компаниялар раҳбарлари қатнашди.

Республикамизда Россия инвестициялари иштирокидаги 960 дан ортиқ, ўз навбатида, Россия ҳудудида Ўзбекистон Республикаси сармоядорлари иштирокидаги 570 га яқин корхоналар фаолият юритмоқда. Ўзаро товар айирбошлаш ҳажми ҳам йилдан-йилга ошиб бораётир.

— Ўзбекистон Россиянинг энг ишончли савдо ҳамкорларидан бири, — дейди Россия Федерациясининг Челябинск вилояти губернатори Б. Дубровский. — Агар ўзаро транспорт-коммуникация ва транзит имкониятларидан тўла фойдаланилса, натижа бундан-да яхши бўлади. Ўзаро савдо айланмаси ҳажми кўпайиб, тадбиркорларимиз ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари янада мустаҳкамланади. Бунинг учун икки мамлакатнинг ҳам куч-қудрати, салоҳияти етарли.

Тадбирда мамлакатларимизда инвесторлар учун яратиб берилаётган қулайликлар, солиқ ҳамда божхона имтиёзлари, инвестиция киритиш, шунингдек, мавжуд иқтисодий имкониятлар тақдимоти ҳам ўтказилди.

Якунда Ўзбекистон ва Россия ишбилармонлари ўртасидаги савдо алоқаларини янада ривожлантиришга оид келишувлар имзоланди.

Бизнес форумида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари  Н. Отажонов сўзга чиқди.

Manba: xs.uz

Киритилди: 01:33 18.05.2018. Ўқилди: 1501 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар