Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Ўзбекистон Қозоғистон ва Россиядан 5 миллион тоннагача нефт сотиб олишни режалаштирмоқда

Ўзбекистон Қозоғистон ва Россиядан 5 миллион тоннагача нефт сотиб олишни режалаштирмоқда

Ўзбекистон Қозоғитон ва Россиядан йилиги 5 миллион тонна нефт етказиб берилишига қизиқиш билдирган. Бу ҳақда РИА Новости Қозоғистон энергетика вазири Канат Бозумбаевга асосланган ҳолда хабар қилди.

Қозоғистон парламентининг депутатлари Ўзбекистон билан энергетика соҳасида ҳамкорлик ҳақида битимни ратификациядан ўтказишди.

Ўзбекистон сўровномасига асосан Россия Федерацияси Ўзбекистонга йилига 1 миллион тонна нефт етказиб бериш масаласини ўрганмоқда. Қозоғистон транзит томон сифатида кўриб чиқилмоқда , - деб айтди Қозоғистон энергетика вазири.

Бозумбаевнинг сўзларига кўра, Ўзбекистон йилига 5 миллион (шулардан Қозоғистондан 2 миллион тонна ва Россиядан 3 миллион тонна) тоннагача нефт сотиб олишга қизиқиш билдирган.

Шунингдек, фақат Қозоғистондан 5 миллион тонна етказиб бериш варианти кўриб чиқилмоқда , - деди Бозумбаев.

Киритилди: 13:44 20.02.2019. Ўқилди: 1505 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!