Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Ўзбекистон Қирғизистонга электр энергияси етказиб беришни тўхтатди

Ўзбекистон Қирғизистонга электр энергияси етказиб беришни тўхтатди


Ўзбекистондан Қирғизистонга электр энергияси етказиб бериш якунланди.

Қирғизистон Миллий энергияхолдинги берган маълумотга кўра, бу Ўзбекистондан Қирғизистонга 2021 йилга режалаштирилган электр энергияси тўлиқ етказиб берилганлиги билан боғлиқ. Айни вақтда томонлар 2022 йилга режалаштирилган электр энергияси ҳисобидан импорт ҳажмини узайтириш масалаларини кўриб чиқмоқда.

Маълум қилинишича, мамлакат Қозоғистон билан ҳам ўзаро электр энергиясини етказиб бериш бўйича келишувга эришган ва ҳозирда электр энергияси импорти амалга оширилмоқда.

Бундан ташқари мамлакатга Туркманистондан қилинадиган электр энергияси импорти ҳажми ҳам оширилган.
“Ўзбекистон Республикасидан электр энергияси етказиб бериш тугалланиши муносабати билан Туркманистондан Қирғизистонга импорт қилинадиган электр энергияси ҳажми оширилди”, – дейилади Қирғизистон Миллий энергияхолдинги хабарида.

Киритилди: 16:43 23.10.2021. Ўқилди: 4185 марта. Фикрлар сони: 1 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!