Бугун 6 май, 2024 йил, душанба

O'ZB

Ўзбекистон – Қирғизистон ўйини ТВ орқали трансляция қилинмайди

Ўзбекистон – Қирғизистон ўйини ТВ орқали трансляция қилинмайди

Хабарингиз бор, Ўзбекистон миллий жамоаси ноябрь ойида ЖЧ-2022 саралаш босқичида Саудия Арабистони ва Фаластин жамоаларига қарши майдонга чиқади.

Ушбу ўйинларга тайёргарлик олиб бораётган Вадим Абрамов жамоаси 9 ноябрь куни Қирғизистон миллий терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйини ўтказади.

“Тошкентдаги “Пахтакор” стадионида бўлиб ўтиши режалаштирилган ўйин ТВ орқали трансляция қилинмайди”, дея инсайд билан ўртоқлашди Трибуна.уз манбаси.

“Бу Вадим Абрамовнинг истаги. У Саудия Арабистони вакиллари жамоамизни ўрганиб олишини истамаяпти. Ўртоқлик ўйинида унинг ўз ўйланмалари бордирки, шундай қарорга келган. Марҳамат, стадионга боринглар, мухлислар”, дея хабар бермоқда ўз манбамиз.

Маълумот учун, Ўзбекистон – Қирғизистон термалари ўртасидаги ўртоқлик учрашуви 9 ноябрь, шанба куни ўтказилади. Баҳс “Пахтакор” стадионида соат 17:00да бошланади.

Киритилди: 20:20 04.11.2019. Ўқилди: 2350 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!