Бугун 29 апрель, 2024 йил, душанба

O'ZB

Ўзбекистон-Қирғизистон давлат чегараси масаласи 100 фоизга ҳал қилинди

Ўзбекистон-Қирғизистон давлат чегараси масаласи 100 фоизга ҳал қилинди

Ўзбекистон ва Қирғизистон баҳсли чегара ҳудудларини хатловдан ўтказишга келишиб олишди.

Ўзбекистон-Қирғизистон давлат чегараси масаласи 100 фоизга ҳал қилинди, деди Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси Камчибек Ташиев.

Ташиевнинг айтишича, икки мамлакат делегациялари Тошкентда бу тўғрисида келишувга эришган. 

«Биз жуда мураккаб масалаларни кўриб чиқдик. Энди ҳеч қандай баҳсли ҳудудлар йўқ, масала 100 фоизга ҳал қилинди», - деди Ташиев.

Келишув  шартларига кўра, Кампиробод сув омборининг тўғони Ўзбекистон ихтиёрига ўтади. Сув омборининг ресурсларидан эса биргаликда фойдаланилади.

Киритилди: 22:09 26.03.2021. Ўқилди: 6340 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!