Бугун 5 июнь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Ўзбекистон Президенти Парижга жўнаб кетди

Ўзбекистон Президенти Парижга жўнаб кетди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Франция Республикаси Президенти Эммануэль Макроннинг таклифига биноан 11 март куни давлат ташрифи билан ушбу мамлакатга жўнаб кетди.

Ташриф дастурига мувофиқ Париж шаҳридаги Елисей саройида олий даражадаги музокаралар, шунингдек, Франция расмийлари ва етакчи компаниялари вакиллари билан қатор учрашувлар ўтказилиши кўзда тутилган.

Кўп қиррали Ўзбекистон-Франция муносабатларини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари кўриб чиқилади.

Саммит якунида давлатлараро, ҳукуматлараро ва идоралараро битимлар тўпламини қабул қилиш режалаштирилган.

Киритилди: 15:53 11.03.2025. Ўқилди: 1331 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!