Бугун 19 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Ўзбекистон нуфузли IDUAI форумига таклиф этилган ягона мамлакат бўлди

Ўзбекистон нуфузли IDUAI форумига таклиф этилган ягона мамлакат бўлди

28-29 сентябрь кунлари Халқаро ахборотдан умумий фойдаланиш куни (The International Day for Universal Access to Information, IDUAI)ни нишонлашга бағишланган юқори даражали онлайн муҳокама бўлиб ўтади.

Унда ЮНЕСКО бош директори Одри Азуле, Ўзбекистон Республикаси Бош вазир ўринбосари, ЮНЕСКО ишлари бўйича миллий комиссия раиси Азиз Абдуҳакимов ва бошқалар иштирок этиши кутилмоқда.

Тадбир Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти, Халқаро архивлар кенгаши, БМТ Тараққиёт дастури, «Twitter» ижтимоий тармоғи, «Очиқ ҳукумат» ҳамкорлиги ташаббуси, «Transparency International» илмий-ишлаб чиқариш бирлашмаси каби етакчи ташкилот ва тузилмаларнинг раҳбарияти иштирокида ўтказилмоқда.

Шу ўринда Ўзбекистон бу каби нуфузли форумга таклиф қилинган ягона мамлакат эканини таъкидлаш муҳим. Бу Ўзбекистон Президенти Ш.М.Мирзиёев томонидан шаффофлик ва эркин фикрлиликни таъминлаш йўлида олиб борилаётган сиёсат натижасида мамлакатимизда рўй берган ўзгаришлар эътирофдир.

Тадбир мавзуси: «Жонни омон сақлаб, ишончни мустаҳкамлаб, умид бағишлаб ахборот олиш» дея номланади. 

Киритилди: 18:03 27.09.2020. Ўқилди: 2037 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!