Бугун 14 декабрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

Ўзбекистон миллий терма жамоаси дарвозабони Ўткир Юсупов 2400 км масофани машинада босиб ўтди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси дарвозабони Ўткир Юсупов 2400 км масофани машинада босиб ўтди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси дарвозабони Ўткир Юсупов Хузистонидан Туркиянинг Анқара шаҳригача бўлган 2400 километр масофани машинада босиб ўтди.

Бундай ноодатий сафарга Эрон устидаги ҳаво ҳудудининг вақтинча ёпилиши сабаб бўлган. Юсупов барча қийинчиликларга қарамай, терма жамоа учун энг муҳим ўйинни ўтказиб юбормасликка қарор қилган ва қуруқлик орқали энг тезкор йўлни танлаган. Шундан сўнг у Анқарадан Истанбулга учган ва Тошкентга айнан шу шаҳардан парвозни амалга оширган.

Маълумот учун, 33 ёшли дарвозабон Эроннинг “Фулад” клубида 2024 йилнинг июль ойидан буён тўп сурмоқда. Бу вақт ичида у 7 учрашувда майдонга тушиб, дарвозани ишончли қўриқламоқда. Дарвозабон 4 та гол ўтказиб юборди ва 4 та ўйинда ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.

Футбол бўйича жаҳон чемпионати саралаш босқичи доирасидан ўрин олган Ўзбекистон — Эрон учрашуви бугун, 10 октябрь куни “Бунёдкор” стадионида бўлиб ўтади.

Киритилди: 13:10 10.10.2024. Ўқилди: 1395 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!