Ўзбекистон Республикаси Президенти “Ўзбекистон Миллий симфоник оркестри фаолиятини қўллаб-қувватлаш ҳамда миллий ва жаҳон мумтоз мусиқа санъатидан аҳолини янада кенгроқ баҳраманд этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳужжатни имзолади.
Унга мувофиқ, Маданият вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон давлат филармонияси Ўзбекистон Миллий симфоник оркестри ходимларининг меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорига нисбатан ҳисобланадиган базавий лавозим маошлари миқдорлари 2025 йил 1 январдан бошлаб, оркестрнинг:
бадиий-раҳбар ходимлари учун - 4,0 коэффициентга;
олий ва биринчи тоифали артистлари учун - 1,17 коэффициентдан 4,0 коэффициентга;
иккинчи тоифали ва тоифасиз артистлари учун
1,17 коэффициентдан 3,0 коэффициентга оширилади.
Қарорга кўра, давлат органлари, муассасалари ва корхоналари бюджетдан ташқари маблағлари ва касаба уюшмалари маблағлари ҳисобидан ўз ходимларини миллий ва жаҳон мумтоз мусиқа санъати асарлари билан таништиришга қаратилган концерт дастурларини ташкил этиш, уларга ташриф буюриш учун чипталар ва абонементлар сотиб олиш амалиёти тизимли равишда жорий этилади.
Тажрибали дирижёрлар ва оркестр ижрочиларининг маҳорат мактаблари фаолиятини йўлга қўйилади.