Бугун 18 май, 2024 йил, шанба

O'ZB

Ўзбекистон МДҲда аҳоли бандлигига доир битимни биринчи бўлиб тасдиқлади

Ўзбекистон МДҲда аҳоли бандлигига доир битимни биринчи бўлиб тасдиқлади

Ўзбекистон биринчи бўлиб, МДҲ давлатлари орасида аҳоли бандлигига кўмаклашиш тўғрисидаги битимни имзолади, деб хабар қилмоқда Меҳнат вазирлиги.
Ушбу ҳақидаги президент қарори 2021 йил 16 сентябрь куни имзоланди. Унга мувофиқ Ўзбекистон меҳнат миграциясини тартибга солиш, норасмий бандликни қисқартириш бўйича МДҲ давлатлари билан самарали ҳамкорликни йўлга қўяди.
Шартномага мувофиқ аҳоли бандлигини таъминловчи ахборот порталларини интеграция қилиш орқали МДҲ меҳнат бозоридаги мавжуд иш ўринлари ҳақидаги маълумотларни мунтазам янгилаб борилади.
МДҲ давлатларида бандликка кўмаклашиш ва ҳамкорлик қилиш тўғрисидаги битим 2021 йилнинг 28 май куни Минск шаҳрида МДҲ Ҳукумат раҳбарлари кенгаши йиғилишида имзоланган эди.
Ҳозирги глобаллашув жараёнида, МДҲ давлатлари билан меҳнат ва бандлик соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш Ўзбекистон фуқароларининг давлатлараро эркин ҳаракатланишини ҳамда меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқларини таъминлайди. Битим МДҲ давлатлари ва Ўзбекистон муносабатларни янги босқичга олиб чиқиш учун хизмат қилади, дейилган хабарда.

Киритилди: 22:12 17.09.2021. Ўқилди: 2206 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!