Бугун 25 июль, 2025 йил, жума

O'ZB

Ўзбекистон Марказий Осиёдаги яшаш учун энг арзон мамлакат бўлди

Ўзбекистон Марказий Осиёдаги яшаш учун энг арзон мамлакат бўлди

💼 Numbeo платформаси маълумотларига кўра, Ўзбекистонда яшаш нархлари Грузия ва Озарбайжондан арзон, аммо Ҳиндистон ва Покистондан қимматроқ .

🇺🇿 143 та мамлакат орасида Ўзбекистон яшаш харажатлари индекси бўйича 130-ўринда жойлашган. Индекс қиймати – 24,9 балл.

💰 Порталнинг маълум қилишича, Ўзбекистон пойтахти Тошкентда бир кишининг ўртача ойлик яшаш харажати 497,6 доллар атрофида. Бу миқдорга уй ижараси кирмайди.

🌏 Марказий Осиё мамлакатлари рейтингда:
🇰🇿 Марказий Осиё мамлакатлари ичида яшаш учун энг қиммат мамлакат Қозоғистон бўлиб, у 26,6 балл билан 121-ўринни эгаллаган.
🇹🇯🇰🇬 Тожикистон 26,2 балл билан 122-ўрин, Қирғизистон эса 25,6 балл билан 126-ўринни эгаллаган.
🇹🇲 Туркманистон рейтингга киритилмаган. Бунга мамлакатдаги ёпиқлик принципи сабаб бўлган.

🌍 Дунёнинг энг қиммат мамлакатлари:
🇰🇾 Кайман ороллари – 108,2 балл
🇨🇭 Швейцария – 106,8 балл
🇧🇸 Багама ороллари – 94,5 балл
🇸🇬 Сингапур – 85,4 балл
🇳🇴 Норвегия – 78,9 балл

🌍 Дунёнинг энг арзон мамлакатлари:
🇱🇾 Ливия – 17,2 балл
🇵🇰 Покистон – 17,7 балл
🇮🇳 Ҳиндистон – 19 балл
🇦🇫 Афғонистон – 19,1 балл
🇪🇬 Миср – 19,6 балл

Киритилди: 22:01 21.07.2025. Ўқилди: 738 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!