Бу ҳақда бош вазир ўринбосари Жамшид Хўжаев KazanForumда маълум қилди. Хусусан:
▪️30 дан ортиқ давлат хизматларини ўз ичига олган е-government - ягона миллий платформа ишга туширилган.
▪️Сунъий интеллектни ривожлантириш миллий маркази ташкил этилган ва у соғлиқни сақлаш, таълим ва саноат соҳасида амалий муаммолар устида муваффақиятли ишламоқда.
▪️Тошкентда “Рақамли водий” технологик парки ишга туширилган. Унинг таркибида бугун 200дан ортиқ компаниялар жалб қилинган, жумладан халқаро IT-компаниялар ҳам.
▪️Агросаноат “ақлли қишлоқ хўжалиги” элементлари жорий этилган. Спутник суратлари ва IT-технологиялар ёрдамида сув ресурслари мониторинг қилинмоқда.
▪️Рақамли молия технологиялари илдам жорий этилмоқда. 2024 йилда чакана савдода нақдсиз ҳисоб-китоблар улуши 78%га етди.
▪️2024 йил якунларига кўра, IT хизматлар экспорти салкам $1 млрд.ни ташкил қилди