Бугун 9 июнь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Ўзбекистон иккинчи ўринда: Қозоғистонда қанча хорижлик ишлайди

Ўзбекистон иккинчи ўринда: Қозоғистонда қанча хорижлик ишлайди

2025 йил 1 май ҳолатига кўра, Қозоғистонда маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари рухсатномалари асосида 14283 нафар чет эл фуқароси меҳнат қилмоқда. Бу ҳақда Kazinform агентлиги ҚР Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги матбуот хизматига таяниб хабар беради.

Хорижий ишчи кучини жалб қилиш учун берилган рухсатномалар қаторига қуйидаги тоифалар киради: раҳбарлар ва уларнинг ўринбосарлари учун 567 та рухсатнома (биринчи тоифа), таркибий бўлинма раҳбарлари учун 2379 та рухсатнома (иккинчи тоифа). Жалб этилган хорижий ишчи кучининг асосий қисми учинчи (мутахассислар) ва тўртинчи (малакали ишчилар) тоифаларига тўғри келади – мос равишда 4392 ва 1037 киши. Шунингдек, 2271 нафари мавсумий ишларга, 3637 нафари корпоратив трансферлар доирасида ишга қабул қилинди.

Ҳозирда Қозоғистонда 1808 нафар иш берувчи ХИКдан фойдаланади. Уларда 352 мингдан ортиқ Қозоғистон фуқаролари ишлайди, бу умумий ходимлар сонининг 96,1 фоизини ташкил этади.

Иқтисодий фаолият турлари бўйича энг кўп ишчилар қуйидаги соҳаларда ишлайди: қурилишда – 5027 киши, қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалигида – 2271 киши, тоғ-кон саноатида – 1329 киши, ишлаб чиқаришда – 1252 киши.

Меҳнат муҳожирларининг асосий келиб чиқиш мамлакатлари: Хитой – 5054 киши, Ўзбекистон – 1926 киши, Туркия – 1079 киши, Ҳиндистон – 1078 киши.

Киритилди: 22:37 30.05.2025. Ўқилди: 904 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!