Гуманитар ёрдам 25 июнь куни иккита юк самолёти орқали етказилди. У қопларда ун, ўсимлик мойи солинган идишлар, консерва, поябзал қутилари ва дори-дармонлардан иборат эди.
Ўзбекистон Президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Иргашев инсонпарварлик юкларини жўнатиш Шавкат Мирзиёевнинг шахсий ташаббуси эканини айтди.