Бугун 27 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Ўзбекистон фуқароси Россияда бахтсиз ҳодисага учраб, бармоқларидан айрилиб қолди

Ўзбекистон фуқароси Россияда бахтсиз ҳодисага учраб, бармоқларидан айрилиб қолди

Р.А. 2020 йилнинг февраль ойида Россия Федерациясига вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун бориб, ҳозирги вақтгача қонуний равишда ишлаган.

Жорий йил июнь ойида ишлаш вақтида эҳтиётсизлиги сабабли бахтсиз ҳодисага учраб, оғир тан жароҳати олади ва чап қўл бармоқларидан айрилади. Жароҳат туфайли фуқаро меҳнатга лаёқатсиз бўлиб қолади.

Россия Федерациясида даволаниш учун етарлича маблағи бўлмаган Р.А. Ватанга қайтиш учун ёрдам сўраб Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Санкт-Петербург шаҳридаги вакиллигига мурожаат қилади.

Вакилликнинг саъй-ҳаракатлари билан Р.А.га Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи фуқароларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан авиачипта олиб берилиб, Санкт-Петербург – Тошкент йўналишидаги авиарейс орқали Ўзбекистонга қайтарилди.

Киритилди: 09:26 16.08.2022. Ўқилди: 1667 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!