Бугун 24 сентябрь, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасининг бронза медали совриндори!

Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасининг бронза медали совриндори!

Венгрия пойтахти Будапешт шаҳрида Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси якунланди.

Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси Олимпиадани дунёнинг 189 давлати орасида бронза билан якунлади. Қўшимча натижаларга кўра Хитой, Сербия ва Арманистон жамоалари ортда қолдирилди

Терма жамоамиз таркиби:

Нодирбек Абдусатторов

Нодирбек Якуббоев

Жавоҳир Синдаров

Шамсиддин Воҳидов

Жаҳонгир Воҳидов

Бош мураббий - Владимир Крамник

189 давлат орасида 3-ўрин ёмон натижа эмас. Биз билан бир хил кўрсаткичларга эга АҚШ кумуш медалларни қўлга киритди.

Тахталар кесимида: 1-тахтада Нодирбек Абдусатторов 2-ўрин ва кумуш медални, 4-тахтада Шамсиддин Воҳидов 1-ўрин ва олтин медални қўлга киритди

Қизларимиз эса жамоавий баҳсларда 12-ўринни эгаллаган ҳолда ўзбек аёллари шахматида ҳам тарих ёзишди. 7-ўриндаги Хитой ҳам биз сингари 16 очко жамғарган

Тахталар кесимида: 5-тахтада Нодира Нодиржонова 2-ўрин ва кумуш медални қўлга киритди.

Киритилди: 00:21 23.09.2024. Ўқилди: 726 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!