Бугун 19 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Ўзбекистон делегацияси Абу Али ибн Сино қабрини зиёрат қилди

Ўзбекистон делегацияси Абу Али ибн Сино қабрини зиёрат қилди

Ўзбекистон Туризм қўмитаси раиси Умид Шодиев бошчилигидаги мамлакатимиз делегация Эроннинг Ҳамадон шаҳрига ташрифи давомида Абу Али ибн Сино қабрини зиёрат қилди, деб хабар қилмоқда «Дунё» АА.

Буюк бобокалонимиз, улуғ аллома ва мутафаккир, табобат илми султони, файласуф, математик, руҳшунос олим, мусиқачи, беназир шоир сифатида илм-фаннинг 29 соҳаси ривожига муносиб ҳисса қўшган Абу Али ибн Сино 1037 йилда вафот этган ва Ҳамадонда дафн этилган. Унинг қабри устига мақбара қурилган. Мақбара, шунингдек, Ибн Синога бағишланган музей хоналарини ҳам ўз ичига.

Табобат оламининг улуғ вакили зиёратидан кейин Ўзбекистон делегацияси Эроннинг Бу-Али Сино фонди раиси ва Бу-Али Сино тиббиёт фанлари университети раҳбарияти билан учрашув ўтказдилар.

Бу-Али Сино тиббиёт фанлари университети вакиллари ушбу олий таълим муассасаси фаолияти ҳақида батафсил маълумот берди. Таъкидланишича, шу кунга қадар университетни 55 мингдан ортиқ талаба тамомлаган. Ҳозирги кунда 11 минг талаба тиб илмини ўрганмоқда. Уларга 450 та профессор-ўқитувчилар дарс беради. Университетда 320 та йўналишда илмий тадқиқот ишлари олиб борилаётгани билдирилди.

Учрашув давомида, шунингдек, икки мамлакат ўртасида илм-фан, илмий тадқиқот, соғлиқни сақлаш ва технологиялар соҳаларида ўзаро ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантириш масалалари ҳам муҳокама қилинди.

Киритилди: 18:16 19.02.2024. Ўқилди: 9397 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!