Бугун 12 октябрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

Ўзбекистон – БАА ўйини чиптаси бир соатга етмай тугади

Ўзбекистон – БАА ўйини чиптаси бир соатга етмай тугади

ЖЧ-2026 саралаш босқич 4-тури доирасида 15 октябр куни Тошкентда бўлиб ўтадиган Ўзбекистон – Бирлашган Араб Амирликлари миллий жамоалари ўртасидаги учрашувга чиқарилган чипталар сотиб бўлинган. Бу ҳақда iticket сайтида маълум қилинган.

Кеча, 10 октябр куни бўлиб ўтган Ўзбекистон – Эрон (0:0) учрашувидан кейин бугун, 11 октябр куни ЎФА матбуот хизмати Ўзбекистон – БАА учрашуви чипталари сотуви iticket сайти орқали амалга оширилаётгани ҳақида соат 19:34да эълон қилгач, 40 минг сўмдан 500 минг сўмгача нархланган чипталар бир соатга етмай тугаган. Ҳар ҳолда, iticket сайтида (соат 20:30 ҳолатида) ўйин учун чиқарилган чипталар тугагани ҳақида маълум қилинган. 34 минг сиғимли ўйингоҳдаги чипталарнинг қанчаси сотилгани маълум қилинмаган.

Ўзбекистон – БАА ўйини чиптаси бир соатга етмай тугади

Киритилди: 23:25 11.10.2024. Ўқилди: 657 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!