У Термизда жойлашган. Унда 1800 та савдо шохобчаси ва 300 ўринли меҳмонхона бўлади. Ишлаб чиқариш ва логистика зонаси, тиббиёт пункти ва ресторан ҳам мавжуд.
Бироқ, ҳозирча фақат биринчи босқич очилди. Лойиҳанинг тўлиқ ишга туширилиши 2023 йилнинг 1-чорагида режалаштирилган, деб хабар қилди Россиянинг Ўзбекистондаги савдо ваколатхонаси.
Мажмуанинг йиллик айланмаси 500 млн $ни, ундаги хизматлар ҳажми эса 10 млн $ни ташкил этиши кутилмоқда.
Афғонистон фуқаролари мазкур мажмуада бизнес мақсадларида 10 кунгача визасиз қолишлари мумкин бўлади.
Марказнинг ишга туширилиши Афғонистон билан савдо айланмасини 1,2 млрд $га етказади.