2024 йилнинг биринчи ярмида республика аэропортларидан 53 303 та рейс амалга оширилди, йўловчилар сони 6 369 384 кишини ташкил қилди, - дейилади хабарда.
Шунингдек,"Uzbekistan Airports" томонидан 40 269 тонна юк ва почта жўнатмаларига хизмат кўрсатилган. Бу ўтган йилга нисбатан 18% кўпдир.
Бугунги кунда, Ўзбекистон аэропортларидан 45та авиакомпания 84 та йўналиш бўйича парвозлар амалга оширилмоқда. Йил бошидан буён Варшава, Доҳа, Анқара, Мадридга парвозлар очилди.