Бугун 15 май, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Uzbekistan Airways парвоз давомида амал қиладиган қоидалар борасида яна бир эслатма берди

Uzbekistan Airways парвоз давомида амал қиладиган қоидалар борасида яна бир эслатма берди

 Uzbekistan Airways авиакомпанияси COVID-19 тарқалишининг олдини олиш ва унга қарши курашиш шароитида парвоз давомидаги бир қатор хатти-ҳаракатларга доир қоидалар борасида эслатма берди.

·        бутун парвоз давомида йўловчилар оғиз ва бурунни тўлиқ ёпиб турувчи ниқобда бўлишлари лозим (2 ёшгача бўлган болалардан ташқари);

·        қўл юки сифатида самолёт саҳнига аёллар сумкаси, портфель, ноутбук, болалар учун керак бўладиган ашёлар солинган сумкани олиб чиқиш мумкин. Бошқа барча нарсалар қатновга рўйхатдан ўтилаётган вақтда багажга топширилиши шарт;

·        ҳаво кемасига чиқариш ижтимоий масофа сақлаган ҳолда амалга оширилади;

·        агар йўловчи парвоз давомида ўзини ёмон ҳис қилса (иситма, йўтал, тумов ва бошқалар) зудлик билан борткузатувчиларни чақириш тугмасини босиши керак.  

·        парвоз давомида ҳаво кемаси саҳнида ҳаракатланишдан тийилиш тавсия этилади. Ҳожатхонага ташриф буюриш учун унинг бўшлигига ишонч ҳосил қилиш мақсадида ёруғлик таблосига эътибор қаратиш лозим.

Ҳаво кемасидан тушиш ҳам, худди унга чиққандек, ижтимоий масофага амал қилган ҳолда амалга оширилади.

Сув, қулоқчинлар, озик,-овқат воситалари , шунингдек бизнес класс учун йўл ва болалар тўпламлари алоҳида ўрамларда берилади. Кошер таомлардан ташқари бошқа махсус таомларга олдиндан буюртма бериш мумкин. Борт журналлари ва матбуот нашрлари вақтинча бўлмайди.

“Агар илгари кўрсатилаётган хизматлардан бирортасини амалга оширишнинг имкони бўлмай қолса, бунинг учун узр сўраймиз. Эпидемиологик вазият яхшиланиши билан, тўлиқ сервис хизматларини кўрсатишга қайтамиз”, дейилади авиакомпания эслатмасида.

Киритилди: 19:09 28.09.2020. Ўқилди: 1826 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!