"Uzbekistan Airways" авиакомпанияси Тошкент-Лондон-Тошкент йўналиши бўйича авиақатновлар сони оширилганини маълум қилди.
Ҳозирда Буюк Британия пойтахтига қатновлар ҳафтада 2 марта – сешанба ва жума кунлари амалга оширилаётган эди. Компания жорий йилнинг 21 августдан ушбу халқаро йўналишда якшанба кунлари қўшимча қатновларни йўлга қўяди.
Авиачипталарни www.uzairways.com расмий сайтида 3% чегирма билан, "Uzbekistan Airways Sales" филиалида ва авиакомпания агентларидан харид қилишингиз мумкин.