Бугун 28 октябрь, 2020 йил, чоршанба

O'ZB

Ўзбек-туркман чегарасида отишма содир бўлди

Ўзбек-туркман чегарасида отишма содир бўлди

17 cентябрга ўтар кечаси Туркманистоннинг Фараб этрапи ва Ўзбекистоннинг Олот тумани ўртасидаги давлат чегараси қисмида ўтказилган рейд вақтида Аму-Бухоро каналида отишма содир бўлган, деб хабар бермоқда “Хроника Туркменистана” нашри.

Чегара ҳудудидаги канал кенглиги тахминан 80 метрни ташкил қилган. Чегарачилар ҳавога огоҳлантирувчи ўт очишган. Қарама-қарши соҳилдан ҳам ўқ узилган. Канал ўртасида қайиқда бўлган бир киши сувга сакраб, ўзбек қирғоғига сузиб кетган.

Шундан сўнг, икки томон ўртасида бир неча маротаба бир-бирларига қарата ўқ отилган. Аммо воқеа натижасида ҳеч ким шикастланмаган.

Туркманистонликлар 50та катта қутидаги Россияда ишлаб чиқарилган сигаретни ноқонуний олиб ўтмоқчи бўлган Туркманистон фуқаросини қўлга олган.

Иш прокуратурага юборилган. Терговчилар сигареталар қаерга етказилганлиги ва қайси савдо дўконлари орқали сотилганлигини аниқлайдилар. Aйни пайтда ҳибсга олинганларга икки моддада - контрабанда ва қуролли қаршилик кўрсатишда айблов эълон қилинган.

Киритилди: 15:06 21.09.2020. Ўқилди: 8694 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!