Бугун 23 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Ўзбек тилидаги 6 млрд сўзли очиқ корпус эълон қилинди

Ўзбек тилидаги 6 млрд сўзли очиқ корпус эълон қилинди

Рақамли технологиялар вазирлиги ўзбек тилидаги йирик очиқ маълумотлар корпусини яратиб, Hugging Face платформасига жойлаштирди. У 5,6 миллионта ҳужжат ва қарийб 6 миллиард сўзни қамраб олади.

Вазирлик маълумотига кўра, корпусда ўзбек тилининг лотин ва кирилл ёзувларидаги матнлар жамланган. Ундан сканерланган китоблар, газеталар, архив материаллари, қонунчилик ҳужжатлари, Википедия мақолалари, веб-саҳифалар ва очиқ Telegram постлари ўрин олган.

Тўпланган маълумотлар махсус қайта ишланиб, сифати бўйича сараланган ва мавзулар кесимида таснифланган. Шахсий маълумотлар эса [PHONE], [NAME] каби махсус белгилар билан алмаштирилган.

Мазкур корпус Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2025 йил 21 октябрдаги йиғилишда берган топшириғи асосида яратилган. Ўшанда давлат раҳбари сунъий интеллект дастурлари самарали ишлаши учун улар, аввало, ўзбек тилини мукаммал тушуниши зарурлигини таъкидлаган эди.

Лойиҳанинг асосий мақсади — сунъий интеллект моделларининг ўзбек тилини тушуниш, қайта ишлаш ва сифатли матнлар яратиш имкониятларини кенгайтириш.

Айни пайтда вазирлик корпусни етакчи катта тил моделлари (LLM) ишлаб чиқувчиларига тақдим этиш устида ишламоқда. Хусусан, Qwen модели билан ҳамкорликдаги ишлар бошланган.

Очиқ маълумотлар корпусидан Hugging Face платформасида эркин фойдаланиш мумкин.

Киритилди: 16:27 20.11.2026. Ўқилди: 891 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда