Италия ҳукумати билан келишувга кўра, ўзбекистонлик ҳамширалар Милан шаҳри клиникаларида ишлаш учун таклиф этилмоқда.
Дастур доирасида номзодлар 3 ойлик стажировкадан ўтиб, кейин тўлиқ муддатли меҳнат шартномаси имзолайдилар.
Номзодларга ойига 1200–1500 евро маош, бепул турар жой, тушлик ва италян тили курслари таклиф қилинади. Стажировка якунида 1800–2200 евро маошли меҳнат шартномаси тузиш ёки аввалги иш ўрнига қайтариш имконияти берилади.
Талаблар: “Олий ҳамширалик иши” бўйича олий маълумот, камида 3 йил иш тажрибаси, 20–45 ёш, соғломлиги ва хорижга чиқишга чеклови йўқлиги.
Керакли ҳужжатлар: паспорт нусхаси, диплом, инглиз тилида объективка маълумотнома (намуна бўйича), сўнгги уч ойда олинган 3,5 х 4,5 см рангли фотосурат.
Аризалар 2025 йил 15 августга қадар қабул қилинади. Биринчи босқичда 10 нафар номзод танлаб олинади.