Бугун 9 август, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Ўзбек футболи. Амалдаги чемпион Самарқандда очко йўқотди (видео)

Ўзбек футболи. Амалдаги чемпион Самарқандда очко йўқотди (видео)

Ўзбекистон Суперлигасининг 15-туридан охирги учрашув ўз якунига етди. Самарқандда Самарқандда бўлиб ўтган беллашувда “Динамо” жамоаси Фарғонанинг “Нефтчи” клубини қабул қилди.

Учрашув давомида ҳар икки жамоа аъзоларида ҳисобни очиш учун бир қатор қулай имкониятлар юзага келган бўлса-да, дарвозалар дахлсизлиги сақланиб қолди. Ҳужумкорликка асосланган ўйинда томошабинлар гол кўришмади. Натижада муросасиз кечган баҳсда дуранг қайд этилди ва жамоалар бир очкодан бўлишиб олди — 0:0.

Натижада "Нефтчи" таъқибчи "Пахтакор" билан фарқни ошириш имкониятидан фойдалана олмади. Фарғоналиклар ҳисобида 36 очко мавжуд бўлса, "шерлар" биринчи даврадан сўнг 34 очкога эга.

Ўзбекистон Суперлигаси, 15-тур
“Динамо” — “Нефтчи” 0:0

Киритилди: 07:00 04.08.2026. Ўқилди: 1213 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!