Бугун 20 ноябрь, 2026 йил, жума

O'ZB

Ўз онасининг кушандаси

A A A
Ўз онасининг кушандаси

Фожиа Омск шаҳридаги Заозерный кўчасида содир бўлди. 43 ёшли эркак ғирт маст ҳолда 67 ёшга кирган пенсионер онасининг болаликда койиганлари, гўёки калтаклаганларини эслаб қолди-ю, калтаклашга тушди. Танасига келиб тушган кучли зарбалар туфайли юрак олдириб қўйган она квартирадан подъездга чиқиб қочишга тутинди. Бироқ узоққа бора олмади. Муртад ўғил уни зинапоянинг ўзида тутиб олди ва бош қисмига зарбалар йўллашда давом этди. Она ҳушидан кетди. Эркак эса «Тез ёрдам» чақириш ўрнига беҳуш онасини кўп қаватли уйнинг ахлат ташланадиган трубасига улоқтирди. Шундан кейин квартирага қайтиб кирди-да, ҳеч нарса бўлмагандек уйқуга кетди.

Омск вилоят тергов қўмитаси вакиласи Лариса Болдинованинг айтишича, беҳуш аёл труба ичига ташлангач, пастгача тушмаган. Ахлатлар тўсиб қолган экан. Орадан қанчадир вақт ўтиб беҳуш ҳолда ахлат ташланадиган труба ичида ётган бу аёлни қўшнилар кўриб қолган-у, «Тез ёрдам»га қўнғироқ қилган. Бахтга қарши врачлар бу аёлнинг ҳаётини сақлаб қола олишмади. У касалхонада вафот этди.

Полиция ходимлари шу куниёқ марҳуманинг қотил ўғлини қўлга олишди. У айбини бўйнига олди. Эмишки, мастликда онасининг койиганлари ёдига тушиб ғазаби келибди ва шу сабабли онасини жазолашга аҳд қилибди.

Ушбу факт юзасидан жиноий иш қўзғатилди. Тергов ҳаракатлари бошланган.

life. ru

Киритилди: 12:47 30.05.2018. Ўқилди: 1468 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар