Йил бошидан буён 9 ой давомида Ўзбекистонда 141 304 дона Uz Auto Motors брендига тегишли моделлар сотилган. Khorezm Auto бренди остида ишлаб чиқарилаётган Damas ва Labo моделларини қўшиб ҳисоблаганда, бу миқдор 245 141 донани ташкил қилган. Бу ўтган йилга нисбатан салкам 20 фоизга камроқ. UzAM ўтган йил 9 ойи давомида жами 303 373 дона машина сотганди.
Айни вақтда ҳали ҳеч қачон бўлмаган чегирмалар, фоизсиз автокредитлар билан ҳам сотув фақат ва фақат пасайиб бормоқда.
Шунингдек, сотилган барча автомобилларнинг улушида ҳам UzAuto Motors улуши қисқариб бормоқда. Ўтган йили Ўзбекистонда сотилган ҳар 100та автомобилнинг 89таси UzAMга тегишли бўлган, бу йил бу кўрсаткич 83тагача пасайган.
Ҳали бунга хусусий тадбиркорлар томонидан олиб кирилган, норасмий импорт машиналари киритилмаган. Уларни қўшса, UzAMнинг бозордаги улуши янада камайгани кўриниши мумкин.