Бугун 19 май, 2025 йил, душанба

O'ZB

"Уйни бузинглар": 5 ёшли қизи фаҳшийларча ўлдирилган ота ҳукуматга мурожаат қилди

A A A
"Уйни бузинглар": 5 ёшли қизи фаҳшийларча ўлдирилган ота ҳукуматга мурожаат қилди

Сариоғаш туманида ўлдирилган 5 ёшли қизнинг отаси Қозоғистон ҳукуматига фожиа юз берган уйни бузишни сўраб мурожаат қилди. Бу ҳақда Tengrinews.kz хабар берди.

Нуржан Ережеповнинг сўзларига кўра, педофил қотилга ҳукм қилинган шахснинг уйига пиёниста ва уйсизлар тўпланишади. Ота фожиа такрорланишидан қўрқади.

"Бу педофилнинг уйи ҳозир мастлар уйига айланган. Бир неча кун олдин қўшнилар менга қўнғироқ қилиб, чироқ ёқилганлигини айтишди. Қўшнилар унинг уйига бориб, у ерда бир шиша ароқ ва стакан борлигини аниқлашди.

Эслатиб ўтамиз, фожиа ёзда Жибек йўли қишлоғида содир бўлган. Беш яшар Еркежан куппа-кундузи ғойиб бўлди. Бутун қишлоқ уни қидирди ва охир-оқибат қўшни уйнинг томидан жасадини топишди. Қариндошлари қизалоқнинг танаси кўкаргани ва жароҳатлар билан қопланганини айтишган.

Уйнинг 48 ёшли эгаси зудлик билан ҳибсга олинди, тергов ишларини Токаев шахсан ўз назоратига олди. Маълум бўлишича, гумонланувчи аввал ҳам икки марта судланган. Aввалига қотиллик, кейин эса танишига болта билан оғир тан жароҳати етказгани учун 10 йил қамоқ жазосини ўтаган. Ушбу жинояти учун у атиги уч йил синов муддатини олди.

Ёш болани ўлдиргани учун Ғайибназаров умрбод қамоқ жазосига, кимёвий кастрацияга ва марҳум қизнинг ота-онасига маънавий зарар учун юз миллион тенге тўлашга ҳукм қилинди.

Киритилди: 16:20 09.09.2023. Ўқилди: 12861 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!