Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бош инспектори Нурмат Отабеков иштирокида брифинг ўтказилди.
Унда муҳим савол ва мурожаатлар юзасидан маълумотлар тақдим этилди:
- Кўп қаватли уйларда подъезд, зинапоя, тамбур, лифт, кириш жойи, чиқинди ташлаш жойларида жорий ва якуний дезинфекция ишлари амалга оширилади.
Жорий дезинфекция кўп қаватли уйда яшовчи аҳолини огоҳлантирган ҳолда кунига 2 марта: эрталаб ва кечқурун ўтказилади.