Бугун 2 июль, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Уй-жойларни талабаларга ижарага беришдан олинган даромадларга солиқ солинмайди

Уй-жойларни талабаларга ижарага беришдан олинган даромадларга солиқ солинмайди

Солиқ тўловчининг уй-жойларни талабаларга ижарага беришдан олинган даромадларига жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи солинмайди.

1-июн ҳолатига талабалар билан 70,5 мингта ижара шартномаси тузилган. Ижарада турувчи талабалар сони 107 672 нафарни ташкил этди.

Уй-жойларини талабаларга ижарага берганлиги учун жисмоний шахслар 34,2 млрд сўмдан ортиқ даромад солиғидан имтиёзга эга бўлган.

❗️Ижара шартномаларини ҳисобга қўйишда талабалардан электрон рақамли имзо талаб этилмайди.

Киритилди: 12:13 28.06.2024. Ўқилди: 415 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!