Хитойнинг Ухан шаҳрига коронавирус қайтгандан кейин 11 млнлик аҳолини коронавирусга тестдан ўтказишга қарор қилинди. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги ўз манбаларига таяниб хабар берди.
Сўнгги икки кун ичида коронавируснинг бутун дунёга тарқалиши ўчоғи бўлган Уханда 6 нафар янги бемор аниқланди.
Шундан кейин маҳаллий ҳокимият шаҳарда коронавирус тарқалишининг иккинчи тўлқинига йўл қўймасликка ваъда берди. Тестлашни полимераза занжир реакцияси ёрдамида ўтказиш режалаштирилмоқда. Бу жараён 10 кун вақт олади ва коронавирус ташувчиларини аниқлашга имкон беради. Шаҳар маъмурияти шу йўл билан касалланишнинг иккинчи тўлқинининг олдини олмоқчи.
Эслатиб ўтамиз, шаҳарда эпидемия авж олган вақтда ҳам бутун аҳоли коронавирусга текширилган эди.
Уханнинг барча туманлари маъмуриятлари 12 май куни тестлашнинг батафсил режасини тақдим қилишлари лозимлиги белгилаб қўйилган.