Ухандан (Хитой) эвакуация қилинган Украина фуқаролари бўлган махсус самолёт рейси 20 февраль куни Харков аэропортига қўнди. Давлат чегара хизмати ходимлари 94 кишини: 72 йўловчи, 22 экипаж аъзолари ва тиббиёт ходимларини расмийлаштирди, дея хабар берди УНИАН агентлиги.
Улар аэропортдан Полтава вилоятидаги Новий Санжар тиббий марказига олиб борилди. Бироқ Новий Санжар аҳолиси эвакуация қилинганларнинг келишига қарши норозилик билдиришни бошлади. Улар автобуслар карвонига тош отишди, машиналар билан йўлни тўсишди, шиналарни ёқишди. Автобуслардан бирининг ойнаси синган. Йўловчилар эса деразадан жавобан юрак тасвирларини кўрсатдилар.
Эвакуация қилинганлар 14 кун давомида Миллий гвардиянинг «Новий Санжар» тиббий марказида қатъий санитария-эпидемиология назорати ва хавфсизлик режимиг остида қоладилар.