Бугун 29 апрель, 2024 йил, душанба

O'ZB

Ўтган йилда давлат органларида ишловчи 3050 нафар ходим томонидан коррупцион жиноят қайд этилган

Ўтган йилда давлат органларида ишловчи 3050 нафар ходим томонидан коррупцион жиноят қайд этилган

Бу ҳақда АОКАда бўлиб ўтган брифингда Коорупцияга қарши курашиш агентлиги ахборот хизмати раҳбари Дурдона Очилова маълум қилди.

🔰 Қайд этилишича, ўтган йилда коррупциянинг олдини олишга қаратилган 26 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқилган бўлиб, ҳозирда ушбу ҳужжатларнинг 8 таси қабул қилинган.

2021 йилда Давлат харидлари тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ижроси бузилганлиги билан боғлиқ 142,7 млрд сўм миқдоридаги моддий зарар етказилгани билан боғлиқ қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди.

Таҳлилларга кўра, 2021 йилнинг ўтган 12 ойи мобайнида 6 294 нафар шахс томонидан 7 953 та коррупцион ҳолат билан боғлиқ жиноятлар содир этилган.
Шундан, давлат органлари ва ташкилотлари зиммасига юклатилган вазифа ва функцияларни бажаришга оид 3 050 нафар шахс томонидан 4 186 та коррупцион ҳолат билан боғлиқ жиноятлар ҳисобга олинган.

Киритилди: 16:44 26.01.2022. Ўқилди: 1534 марта. Фикрлар сони: 7 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!