Бугун 3 май, 2024 йил, жума

O'ZB

Ўтган ҳафта давомида онлайн аукционда мингдан зиёд «чиройли» автомобиль рақамлари сотилди

Ўтган ҳафта давомида онлайн аукционда мингдан зиёд «чиройли» автомобиль рақамлари сотилди

Ўтган ҳафта мобайнида онлайн аукцион орқали 1015 та автомобиль рақамлари сотилди. Бу ҳақда Spot хабар берди.

Сотилган давлат рақам белгиларининг умумий суммаси 4,1 миллиард сўмдан ошди.

Рақобатли савдолар натижасида битимларнинг қарийб 26% биринчи тоифадаги авторақамларга, 49% иккинчи ва 25% учинчи тоифа авторақамларга тегишли.

Харидорлар таркибида етакчиликни Фарғона вилоятининг авто ҳаваскорлари эгаллади ва уларнинг тузилган битимлар сонидаги улуши 19% га тенг. Кейинги ўринда Самарқанд вилоятининг авто ҳаваскорлари 17% улуш билан жойлашди.

Учинчи ўрин Тошкент ва  Тошкент вилояти авто ҳаваскорларига тегишли бўлиб, улуши 14% ни ташкил қилади. Бошқа ҳудудларнинг улуши 50% га тенг.

Киритилди: 16:41 14.11.2018. Ўқилди: 1304 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!