Бугун 15 июнь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Ўтган 6 ойда “Ўзкимёсаноат” АЖ ва тармоқ корхоналарида коррупцион жиноят сабаб 23 нафар ходим жиноий жавобгарликка тортилди

A A A
Ўтган 6 ойда “Ўзкимёсаноат” АЖ ва тармоқ корхоналарида коррупцион жиноят сабаб 23 нафар ходим жиноий жавобгарликка тортилди

Ўтган 6 ойда “Ўзкимёсаноат” АЖ ва тармоқ корхоналарида коррупцион жиноят сабаб 23 нафар ходим жиноий жавобгарликка тортилди, 57 нафар ходим эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда "Ўзкимёсаноат" АЖ ахборот хизмати раҳбари Рустамбек Эшбеков маълум қилди.

Ҳисобот даврида жамият ва тармоқ корхоналаридаги коррупцион жиноятлар, ноқонуний ўзлаштириш, растрата, ўғирлик, камомад, қўшиб ёзиш ва бошқа қонунбузилишлар бўйича жами 54 та ҳолат аниқланди ва улар бўйича тегишли тартибда хизмат текширувлари ўтказилди.

Юқоридаги қоидабузарликлар бўйича 23 нафар ходим жиноий жавобгарликка тортилди, 57 нафар ходим эгаллаб турган лавозимидан озод этилди, 120 нафар масъул ходимларга турли интизомий жазолар қўлланилди.

Бунинг оқибатида тизимга жами 14,8 млрд сўмлик зарар етказилганлиги қайд этилди.

Шунингдек, ўтган ҳисобот даврида олиб борилган чора-тадбирлар натижасида етказилган жами зарарнинг 9,6 млрд сўмдан кўпроғи ундирилиши таъминланди.

Киритилди: 15:34 14.08.2023. Ўқилди: 849 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!