Бугун 17 май, 2025 йил, шанба

O'ZB

Уста деҳқонларга субсидия ажратилади

A A A
Уста деҳқонларга  субсидия ажратилади

Ҳукумат қарори (317-сон, 13.05.2025 й.) билан “Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан грант, субсидия, кредит ва лизинг ажратиш тартиби тўғрисида” ги низом тасдиқланди.

📋Низом Деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан грант, субсидия, кредит ва лизинг ажратиш тартибини белгилайди.

✔️Қуйидагилар жамғарма ҳисобидан молиявий қўллаб-қувватлаш турлари ҳисобланади:

▪️ҳар йили 500 та маҳаллада биттадан аҳоли томорқасида амалга оширилган энг намунали ва инновация лойиҳа учун БҲМнинг 100 бараваридан ошмаган миқдорда грантлар ажратиш;

▪️уста деҳқонлар томонидан қисқа муддатли ўқув курсларини ташкил этиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун ҳар бир курс учун БҲМнинг 15 бараваригача миқдорда субсидия ажратиш;

▪️муайян маҳалладаги 50 фоиз хонадонларнинг томорқасида экспортбоп маҳсулот етиштиришни йўлга қўйиб берган уста деҳқонларга 100 миллион сўмгача субсидия ажратиш;

📌Ҳудудий меҳнат органи "маҳалла еттилиги" томонидан ўтказилган хатлов натижаларига кўра аниқланган уста деҳқонлар билан маҳалланинг 50 фоиз хонадонлари томорқасида экспортбоп маҳсулот етиштиришни йўлга қўйишни ўрганиб чиқади.

🔍 Вазирлик ўн иш кунида таклифларни ўрганиб, маҳалланинг 50 фоиз хонадони томорқасида экспортбоп маҳсулот етиштиришни йўлга қўядиган уста деҳқонларни танлайди.

🌐 Ҳудудий меҳнат органи бир иш кунида субсидияни "Онлайн маҳалла" электрон платформасидаги уста деҳқонларнинг банк карталарига ўтказиб беради.

Киритилди: 12:27 15.05.2025. Ўқилди: 606 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!