Бугун 8 октябрь, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Ушлаб турилган шахснинг қандай ҳуқуқлари бор?

Ушлаб турилган шахснинг қандай ҳуқуқлари бор?

Жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман суди ва туман Миллий гвардияси ходимлари билан ҳамкорликда коррупциянинг олдини олишга бағишланган давра суҳбати ўтказилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар суди матбуот котиби Садоқат Аллаберганова хабар қилди.

Қўриқлаш бўлими биносида ўтган мазкур йиғилишда жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман суди судья Муҳаммад Каюмов иштирок этди.

Бўлиб ўтган давра сухбати давомида туман суди судяьси Муҳаммад Каюмов Миллий гвардия ходимлари томонидан баённома расмийлаштиришда йўл қўйиладиган хатолар, холис ва гувохларни ишга жалб қилиш тартиби ҳақида тушунтиришлар бериб ўтди. Аввало “Шахсни ушлаш жараёни қандай ўтиши керак? Ушлаб турилган шахснинг қандай ҳуқуқлари бор? Унга нисбатан жисмоний куч қўлланилиши мумкинми? Шахс қанча муддатга ушлаб турилиши мумкин?” каби саволларга жавоблар изланди.

Дастлаб, ушлаб туриш нима эканлигига аниқлик киритдик. Ушлаб туриш маъмурий ҳуқуқбузарлик ёки жиноий фаолият билан шуғулланишга барҳам бериш мақсадида қўлланилади. Шунга кўра, ушлаб туришнинг икки тури мавжуд: маъмурий ушлаб туриш ва жиноят содир этганликда гумон қилиниб ушлаб туриш. Бундан ташқари, ИИО ходимлари шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар бўлмаган кишининг шахсини аниқлаш мақсадида ички ишлар органларига боришини сўрашлари мумкин. Маъмурий йўл билан ушлаб туриш МЖтКнинг 285-моддасига биноан маъмурий йўл билан ушлаб туриш қуйидаги ҳолларда қўлланилади. Яъни,

  • бошқа таъсир кўрсатиш чоралари қўлланиб бўлинганидан кейин маъмурий
  • ҳуқуқбузарликни тўхтатиш мақсадида;шахсни аниқлаш учун;
  • башарти баённома тузиш зарур бўлиб, уни ҳуқуқбузарлик содир этилган жойнинг ўзида тузиш имкони бўлмаган тақдирда маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузиш учун;
  • ишларнинг ўз вақтида ва тўғри кўриб чиқилишини таъминлаш ва маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар юзасидан чиқарилган қарорларни ижро этиш мақсадида.

Шахсни қанча муддат ушлаб туриш мумкин? МЖтКнинг 288-моддасига биноан, маъмурий йўл билан ушлаб туриш уч соатдан ортиқ давом этиши мумкин эмас, алоҳида зарурат муносабати билан қонун ҳужжатларида бошқача муддатларнинг белгиланиши бундан мустасно. Агар шахс ўзининг шахси тўғрисидаги маълумотларни яширса ёки МЖтКнинг 288-моддасида кўрсатилган маъмурий ҳуқуқбузарликлардан бирини содир этган бўлса, у ҳолда 24 соатдан кўп бўлмаган муддатга ушлаб турилиши мумкин. Маъмурий йўл билан ушлаб туриш муддати ҳуқуқбузарни баённома тузиш учун олиб келиш пайтидан бошланади, маст ҳолдаги шахслар учун эса улар ҳушёр тортган вақтдан бошланади”, дейди туман суди судьяси Муҳаммад Каюмов.

Ушлаб турилган шахснинг қандай ҳуқуқлари бор?

Ушлаб турилган шахснинг қандай ҳуқуқлари бор?

Шу тариқа амалиётда дуч келинаётган камчиликларга керакли ва ўринли тушунтиришлар орқали барҳам берилди.

Киритилди: 19:08 02.06.2022. Ўқилди: 3166 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!