Бугун 3 июль, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

USAID дастурларининг кескин қисқариши 14 миллиондан ортиқ инсон, жумладан, 4,5 миллион болаларнинг ўлимига олиб келиши мумкин — Тhe Lancet

USAID дастурларининг кескин қисқариши 14 миллиондан ортиқ инсон, жумладан, 4,5 миллион болаларнинг ўлимига олиб келиши мумкин — Тhe Lancet

.

2025 йил бошида АҚШ президенти Доналд Трамп маъмурияти УSAID (АҚШ халқаро тараққиёт агентлиги) дастурларини кескин қисқартириш қарорини қабул қилгани туфайли 2030 йилга бориб бутун дунё бўйлаб 14 миллиондан ортиқ инсон ҳалок бўлиши мумкин. Бу ҳақда The Lanset журналида эълон қилинган тадқиқотда айтилади.

Тадқиқот муаллифларининг аниқлашича, USAID дастурлари 20 йилдан ортиқ вақт давомида бутун дунё бўйлаб 91 миллиондан ортиқ ўлимнинг олдини олган, жумладан, беш ёшгача бўлган 30 миллион болалар ҳаёти сақлаб қолинган. Хусусан, ушбу дастурлар безгак, тропик касалликлар, ОИВ инфекцияси асоратлари ва бошқа касалликлар натижасида юзага келадиган ўлим ҳолатларини камайтиришда катта рол ўйнаган.

"Бизнинг ҳисоб-китобларимизга кўра, агар 2025 йилнинг биринчи ярмида эълон қилинган ва амалга оширилган молиялаштиришни кескин қисқартириш жараёни бекор қилинмаса, 2030 йилга келиб олдини олиш мумкин бўлган даҳшатли даражадаги ўлимлар содир бўлиши мумкин", дейилади тадқиқотда.

АҚШ президенти Доналд Трамп 2025 йил январ ойида давлат харажатларини қисқартириш сиёсати доирасида 90 кун давомида USAID томонидан хорижий давлатларга кўрсатиладиган ёрдамни музлатиб қўйган эди. USAID фаолияти АҚШ Давлат департаменти назоратига ўтказилди. АҚШ давлат котиби Марко Рубио март ойида Вашингтон USAID дастурларининг 83 фоизини бекор қилаётганини маълум қилган эди.

Киритилди: 18:36 01.07.2025. Ўқилди: 405 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!