АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) администратори Саманта Пауэр Киевга келди.
"Ҳозир Украина халқи учун ўз озодлигини шафқатсиз ҳужумлардан ҳимоя қилиш, босиб олинган ерларни озод қилиш, қишга тайёргарлик кўриш, демократик институтлар ва қонун устуворлигини мустаҳкамлаш борасида жуда муҳим лаҳзадир. USAID ҳозир ва доим Украина ёнида бўлади", деб ёзди Пауэр Twitter'даги саҳифасида.