Бугун 4 май, 2024 йил, шанба

O'ZB

Урушлар ва иқлим ўзгаришлари туфайли дунёда очлар сони ортяпти

Урушлар ва иқлим ўзгаришлари туфайли дунёда очлар сони ортяпти

Сўнгги йилларда урушлар ва иқлим ўзгаришлари туфайли дунё бўйича очлар сони қочқинлар сони сингари кескин ортди. Германиянинг Welthungerhilfe гуманитар ташкилоти бугун эълон қилган ҳисоботда ана шундай дейилган. 

“Қурғоқчилик, сув тошқинлари ва бўронлар далаларни, чорвани йўқ қиляпти ҳамда очлик муаммосини кучайтиряпти. Жанубий мамлакатлар энг аввало шимолдаги бой мамлакат келтириб чиқарган муаммоларнинг асосий юкини ташимоқда”, – дейди ташкилот раҳбари Марлен Тиме.

Welthungerhilfe ходимлари ишлаётган кўпгина мамлакатларда хавфсизлик муаммоси туфайли муҳтожларга ёрдам кўрсатишнинг иложи бўлмаяпти. 

“Бутун бошли минтақалар жанговар ҳаракатлар туфайли ташқи дунёдан узилиб қолган, низолашаётган томонлар гуманитар юклар ортилган транспортнинг ўтишига тўсқинлик қиляпти. Мактаблар ва касалхоналар бомбардимон нишонига айланяпти”, – дея тушунтирди Тиме. 

Welthungerhilfe ташкилоти 2018 йилда дунёнинг 37 мамлакатида юзлаб лойиҳаларни амалга оширди.

Асосий маблағ Бурунди, Либерия ва Суриядаги лойиҳаларга сарфланди.

Manba: azon.uz

Киритилди: 23:00 26.06.2019. Ўқилди: 1623 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!