Бугун 19 апрель, 2025 йил, шанба

O'ZB

Уруш қаҳрамони устидан кулган машҳур сайт ёпилди

Уруш қаҳрамони устидан кулган машҳур сайт ёпилди

Биласизми, Хитойда комикслар ва скетчлари билан танилган машҳур “Baozou” интернет сервиси ёпилди, деб хабар берди “Verge” ахборот манбаси. Видеолавҳалардан бирида мазкур давлатда ўтган асрнинг биринчи ярмида рўй берган Фуқаролик уруши қаҳрамони устидан кулингани учун ана шундай қарор қабул қилинган. 

Маълумот учун, содда тасвирлардан фойдаланиб ёрқин комикслар яратиши билан танилган мазкур сервис хизматига 2000 йилида асос солинган. Унинг “Weibo” тармоғида 10 миллиондан зиёд, “YouTube”да эса 250 мингга яқин обуначиси бор эди.

Хитойда кибермаконни мувофиқлаштириб борувчи идора йирик интернет ресурслари раҳбарларини йиғиб, миллий қаҳрамонларни ҳақорат қилишни тақиқлашга оид яқинда қабул қилинган қонунга риоя этилиши таъминланишини талаб қилган. Шундан сўнг “Weibo”, “Youku” ва “iQIYI” тармоқлари ўзларидаги “Baozou” аккаунтларини ўчириб ташлаган. Сайтнинг ўзига эса кириш имконияти тўлиқ чекланган. “Baozou” раҳбари Жэнь Цзянь ушбу иши учун кечирим сўраган.

Илгари Хитой маданият вазирлиги интернет ресурсларидан ватанпарварлик қўшиқларига қилинган пародияларни ўчириб ташлашни талаб қилиб чиққанди.

“Интернетда фаолият юритаётган компаниялар чин ижтимоий маданиятни муҳофаза қилиш учун бу билан курашиб бориши керак”, - дейилади вазирлик баёнотида.

Эслатиб ўтамиз, Чин ўлкасида миллий қаҳрамонлар, уруш мавзусига оид миллий ёдгорликларни ҳақоратлашни тақиқловчи қонун шу йил 1 майдан кучга кирди.  
Айрим маҳаллий журналистлар мазкур ҳолатни цензурани кучайтирилиши деб баҳолаган.

Manba: xs.uz

Киритилди: 05:37 21.05.2018. Ўқилди: 1325 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!