Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Ўрмонлар йўқ бўлиб кетишига хитойликларнинг овқатланишда ишлатадиган таёқчалари сабабми?

Ўрмонлар йўқ бўлиб кетишига хитойликларнинг овқатланишда ишлатадиган таёқчалари сабабми?

Инсониятнинг табиатга нисбатан кўр-кўрона тутаётган йўли флора ва фауна олами турларини меъёрдан ташқари 1000 марта кўпроқ вайрон бўлишига сабабчи бўлаётир. Бугунги кун ҳисоб-китобларига қараганда 20 мингга яқин табиат намунаси изсиз йўқолиб кетган. Биз одатий турмушимизда шундай буюмлар ишлатамизки, улар бир қарашда кўзга ташланмайди, аммо айнан ана ўшалар табиатни вайрон этувчи омиллар сифатида қайд этилади.

1. Хитой таёқчалари — ўрмонлар кушандаси

Хитойда бир йилда 80 млрд ана шундай таёқчалар ишлаб чиқарилади ва улар бир марта ишлатилгандан сўнг ташлаб юборилади. Уларни тайёрлаш учун 20 миллион дона дарахт кесилади, улар асосан ўн икки йиллик дарахтлардан тайёрланади.

3. Ичимликлар учун найчалар

Барларда ичимлик солинган бокалларга қўшиб бериладиган найчалар сайёра экологиясига жиддий зарар етказади. Миллионлаб найчалар 12-14 тонна пластикага айланади ва уммон жониворларининг умрига зомин бўлади.

4. Бактерияларга қарши совун

Совун таркибидаги кимёвий бирикмаларга — триклокарбан ва триклозан киради.

Триклокарбаннинг парчаланиши натижасида ундан канцерогенлар ажралиб чиқади, триклозаннинг парчаланиши эса хлороформни вужудга келтиради. Улар ўсимликлар, ҳайвонлар ва инсонларнинг организмига бориб тушади ва секин ўлимга олиб келади.

5. Озиқ-овқат чиқиндилари

Ҳар йили озиқ-овқат чиқиндиси бутун жаҳон бўйича 1,3 млрд тоннага етади.

Уларни йиғиб олиш учун эса 750 миллиард доллар сарфланади. Тайёрлаш учун ҳар йили 3,3 млрд тонна пар гази ва ҳар йили Волга дарёсидан оқувчи сувдан уч баравар кўп миқдорида сув ишлатилинади.

Қишлоқ хўжалигининг 28 фоиз ери чиқиндиларни қайта ишлаш учун фойдаланилади. Шу боис 870 млн киши ҳар йили очликдан азият чекади.

Киритилди: 11:42 01.10.2019. Ўқилди: 2434 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!