Бугун 29 апрель, 2024 йил, душанба

O'ZB

“Ўрикзор”даги дўконларга ўғри тушди

“Ўрикзор”даги дўконларга ўғри тушди

Жорий йилнинг 7 январь куни Ўрикзор бозоридаги дўконлардан бирига ўғри тушди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлигига асосланиб qalampir.uz хабар қилмоқда.

Хабар қилишинича, номаълум шахс Тошкент шаҳрининг Учтепа туманида яшовчи А.Ю.га тегишли ТХАЙ кўчасида жойлашган Ўрикзор савдо комплекси МЧЖ ҳудудидаги савдо дўконига калит танлаш йўли билан кириб, 14 млн 500 минг сўм пули ва 500 АҚШ долларини ўғирлаб кетган.

Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Учтепа тумани Фарнух 1-тор кўчасида яшовчи А.А. содир этганлиги аниқланиб, ушланган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 14:14 11.01.2019. Ўқилди: 1401 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!