Бугун 28 ноябрь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Ургутда 27,4 минг долларлик "гашиш" савдоси фош этилди

Ургутда 27,4 минг долларлик "гашиш" савдоси фош этилди

Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Ички ишлар органлари ходимлари ҳамкорлигида Самарқанд вилоятида ўтказилган тезкор тадбирда гиёҳвандлик воситалари савдосига чек қўйилди.

Хусусан, Ургут туманида яшовчи 1990, 1998 ва 2008 йилларда туғилган уч нафар маҳаллий фуқаро 2 кг 80 гр “гашиш” моддасини шартли харидорга 27,4 минг АҚШ долларига сотган вақтларида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

Таъкидлаш лозимки, улардан бири муқаддам айнан гиёҳвандлик воситалари савдоси билан боғлиқ жинояти учун судланган шахс ҳисобланади.

Ҳозирда қонунбузарларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Қонунчиликка кўра, бундай жиноят учун 20 йилгача озодликдан маҳрум қилиш белгиланган.

Киритилди: 08:00 22.06.2026. Ўқилди: 1256 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар